ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ТИЗИМИ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ
Keywords:
этика, одоб, илм-фан, машғулот, маъруза, манавият инсон ва шахс, жамоа, озода, ўқиш ва ўқитиш, бошланғич, шаҳсий, кўнгли тоза, поклик, маданят, ватанпарварлик, мақсад.Abstract
Ушбу мақоламда мамлакатимиз мустақиллигининг илк кунларидан бошлаб таълим-тарбия масалаларига давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири сифатида қаралиб келинмоқда.
Бу борада барчага ибрат бўла оладиган мутафаккирларимиз бор. Биз бундан фахрланишимиз, уларнинг йўлларини давом эттиришимиз ва сабоқларини ҳаётга тадбиқ этишимиз керак-ки, “илм-маърифатда олдинга кетиб қолган Япония, Жанубий Корея, Скандинавия мамлакатлари” деб эслашга асло ўрин қолмасин. Ҳар қандай илм-маърифат йўналишлари ва мафкуравий салоҳият миллатнинг илм-маърифатини ва бажарувчанлик қобилиятини оширишга хизмат қилиши керак. Бу йўналиш чуқур ўрганилиши лозим бўлган йўналишдир.