ИЛОВАЛИ ЭЛЕМЕНТЛАРНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШИДА СИНТАКТИК ВОСИТАЛАРНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ
Аннотация
Иловали гап элементларга хос бўлган айрим хусусиятлар йирик германшунос олим В.Г. Адмонининг илмий концепцияларида оддийгина такрорланиб қолмасдан, балки ўз ривожига ҳам эга бўлади. В.Г. Адмони иловали гап элементларга нисбатан қуйидагича фикр билдиради: “Иловали гап элементлар бу «қўшиб» ёзиш ёки «қўшимча» қилишнинг маҳсулидир. Тил унсурларининг қўшимча сифатида киритилиши сўз ва сўз бирикмалари орасида синтактик муносабатларнинг мавжудлигига боғлиқ” (В.Г. Адмони, 1973, с.69). Ҳақиқатдан ҳам ҳудди шундай, синтактик муносабатлар бор жойда албатта синтактик ўзгаришлар содир бўлиб туради. Бундай ўзгаришлар айрим гап элементларнинг фақат ажратилиш жараёнига эмас, балки ана шу ажратилиш имкониятига эга бўлган гап элементларнинг матн доирасида ёйилиш даражасига ҳам таъсир кўрсатади. Шунга биноан иловали гап элементларнинг ёйилиш даражаси ҳам ҳар хил бўлиши мумкин.
Библиографические ссылки
Адмони В. Г. Cинтаксис современного немецкого языка. Л., 1973. -С. 366
Руднев А. Г. Обособленные члены предложения в истории русского языка. -Ученые записки Ленингр. гос. пед. ин-та, том 174. -Л., 1959. -С. 254
Скобликова Е. С. Современный русский язык. Синтаксис простого предложения. -М., 1979. –136 с.