ТЕХНОЛОГИЯ ФАНИНИНГ ТАРИХИ ВА БУГУНГИ КУНДАГИ ДОЛЗАРБЛИГИ
Аннотация
Ўзбекистон Республикамиз Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг бевосита ташаббуси ва раҳбарлигида қабул қилинган ҳамда изчил равишда амалга оширилаётган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиш бўйича Ҳаракатлар стратегияси республикамизда ривожланиш тараққиётнинг янги босқичини бошлаб берди. Бу жараённинг амалий натижалари бугунги кунда ҳаётимизнинг барча соҳаларида, энг муҳими, халқимизнинг онг-у тафаккури, интилиш ва ҳаракатларида яққол намоён бўлмоқда. Ҳаракатлар стратегиясининг тўртинчи – Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири бўлган таълим тизимини такомиллаштириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган