БАДИИЙ АДАБИЁТДА “ТАМСИЛ” САНЪАТИ ВА УНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Аннотация
“Тамсил” сўзи арабча бўлиб, “масал” ўзагидан олинган. Шундан келиб чиқиб, “тамсил” – адабиётда “масал айтиш”, “масал келтириш” маъносини англатади. “Масал” – мисол, ўхшатишдир. Араб адабиётида масал ва тамсил тушунчаси ўзбек тилидагисидан анча умумий ҳисобланади. Ўзбек адабиётида масал – бу таълимий ҳарактердаги қисқа назмий ёки насрий асар бўлиб, унда инсонга хос хусусиятлар, ижтимоий ҳодисалар ҳайвонларнинг ўзаро муносабатлари ва табиат ҳодисалари орқали акс эттирилади[1]. Бундан чиқди, масалда ҳайвонот иштирок этиши, қисқа бўлиши, тугалланган ҳодиса акс этиши керак.
[1] Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 1-жилд, Тошкент, 2000-йил.