ТАЛОНЧИЛИК ЖИНОЯТИНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИ БЎЙИЧА ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ТАЖРИБАСИ
Abstract
Жиноятларнинг, хусусан, талончилик жиноятларининг олдини олишнинг асосий чора-тадбирлари жумласига илгари судланганларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва онгини янада юксалтириш ҳамда ижтимоий фаоллигини ошириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга нисбатан халқнинг ишончини ошириш, илгари судланганларга (айниқса, ёшларга) мураббийлар бириктириш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, муқаддам суд¬ланган маъмурий назорат остига тушувчи шахслар устидан маъмурий назорат ўрнатиш кабиларни киритиш мумкин.