БАДИИЙ АДАБИЁТДА “ТАМСИЛ” САНЪАТИ ВА УНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Authors

  • Расулхўжаев Сардорхўжа Ғаффор ўғли Тошкент давлат шарқшунослик университети магистранти, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси e-mail: srasulkhodjayev@gmail.com tel: +998971494244

Abstract

“Тамсил” сўзи арабча бўлиб, “масал” ўзагидан олинган. Шундан келиб чиқиб, “тамсил” – адабиётда “масал айтиш”, “масал келтириш” маъносини англатади. “Масал” – мисол, ўхшатишдир. Араб адабиётида масал ва тамсил тушунчаси ўзбек тилидагисидан анча умумий ҳисобланади. Ўзбек адабиётида масал – бу таълимий ҳарактердаги қисқа назмий ёки насрий асар бўлиб, унда инсонга хос хусусиятлар, ижтимоий ҳодисалар ҳайвонларнинг ўзаро муносабатлари ва табиат ҳодисалари орқали акс эттирилади[1]. Бундан чиқди, масалда ҳайвонот иштирок этиши, қисқа бўлиши, тугалланган ҳодиса акс этиши керак.

 

[1] Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 1-жилд, Тошкент, 2000-йил.

Downloads

Published

2024-04-30