ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТ ХАРАЖАТЛАРИНИ АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВИДАН ЎТКАЗИШ МЕТОДОЛОГИЯСИ

Authors

  • Muqumov Zafar Avazmuratovich Associate Professor of "International school of finance technology and science", Candidate of Economic Sciences, Uzbekistan

Abstract

Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти бевосита харажатлар билан боғлиқ. Харажат – бу маҳсулотларни ишлаб чиқариш, товарларни сотиш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлган сарфларнинг пулдаги ифодаланишидир. Харажатларнинг турлари ва моддалари корхоналарнинг фаолиятидан келиб чиқади. Ишлаб чиқариш корхоналарининг харажатлари асосан хом – ашё материаллар, ёқилғи, меҳнат ресурсларидан иборат бўлса, савдо фирмаларининг аксарият харажатлари эса товарларни сотиб олиш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш билан боғлиқ бўлган харажатлардан иборат. Қурилиш ташкилотларининг харажатлари ўз навбатида янги объектларни қуриш, фаолият кўрсатаётган биноларни таъмирлаш билан боғлиқ бўлган харажатлардан иборат.[1]

 

[1] Мусаев Х.Н. Аудит. Т.: Молия, 2003. 134 – 135 б.

Downloads

Published

2024-05-13