ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ТАЪЛИМ ОЛИШ ҲУҚУҚИНИНГ МИЛЛАТ ВА ЖАМИЯТ РИВОЖИДАГИ АХАМИЯТИ
Abstract
Аёлларнинг сиёсий ва ҳуқуқий фаоллиги уларнинг барча сохадаги фаолият салоҳиятини назарда тутади. Ҳам жамият, давлат ишларида иштирок этган аёлларнинг ижтимоий салоҳияти жамиятнинг ижтимоий фаоллигини оширади: ва аёлларнинг салоҳияти қанчалик юқори бўлса, бутун жамиятнинг салоҳияти шунчалик юқори бўлишини унутмаслик керак. Тарихдан маълумки, кщпгина давлатлар хотин-ыизларнинг илм олиш =уыуыи бщйича исло=отлар бошлаган.Жумладан, XVIII аср охири - ХХ аср бошларида қўшма Штатларнинг аёлларни ўқув жараёнига жалб қилиш муаммоси бугунги кунгача долзарб бўлиб, тарихчилар, социологлар, демографлар ва бошқа гуманитар фанлар вакиллари ўртасида бир қатор низоларни келтириб чиқармоқда. Баъзилар бу жараёнга ижтимоий-иқтисодий омиллар сезиларли таъсир кўрсатди, деб ҳисобласа, бошқалари буни миллий анъаналарнинг акс-садоси деб билади, бошқалари демократик ҳуқуқ ва қонунларнинг амалга оширилишини кўради.