ОИЛА ТАРБИЯСИ ПСИХОЛОГИЯСИНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ
Abstract
Ҳар бир оила бола тарбиясини тўғри ташкил этишда ва соғлом маънавий муҳитни қарор топтиришида ота-оналарнинг мазкур масалалар бўйича зарур психологик ва педагогик билимларга эга бўлишларини талаб этади. Чунки инсоний муносабатлар оиладан, оиладаги муҳитнинг бола тарбиясида ўчмас из қолдиришидан бошланади. Оила ва ундаги муҳит ижтимоий-психологик омиллардан бири бўлиб, бу муҳитнинг таркибий элементлари бўлган оила аъзоларининг ўзаро муомала маданияти, уларнинг ҳаётдаги фаолликлари ва шунга алоқадор кўникмалар оилада улғаяётган болага ўз таъсирини кўрсатади.
References
Қурбонов Турсунали. Ота бўлиш осонми ёҳуд ўғил болаларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг маънавий-педагогик асослари. – Т.: Маънавият, 2007. – 216 б.