ИМОМ АБУ ҲАНИФА РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲНИНГ УСТОЗЛАРИ
Аннотация
Тарихга оид ёзилган манбаларда Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётларига тегишли маълумотлар етарлича ёритилган. Табақот ва тарожим ҳақидаги китобларнинг ҳеч бири Алломанинг таржимаи ҳолидан холи эмас. Бундан ташқари унинг ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишлаб ёзилган мустақил асарларни кўплаб топиш мумкин. Қисқасини айтганда, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳга берилган таъриф ва тавсифлар унинг ҳаётидаги ҳамма жабҳаларини қамраб олган ва тадқиқотчи бу борада янгилик қилишига эҳтиёж қолмаган[1]. Шундай бўлса ҳам диссертация мавзуси Алломанинг калом илдига оид асари тўғрисида бўлгани учун унинг ҳаёти ҳақида қисқача сўз юритилади ва фиқҳ билан шуғулланиб, фақиҳ ва мужтаҳид сифатида танилишидан олдин калом илмида моҳир бўлгани ҳам ёритилади.
[1] Аҳмад ибн Муҳаммад Насийруддин Нақийб. Ал-Мазҳаб ал-ҳанафий. – Риёз: Мактаба ар-Рушд, нашр санаси номаълум. – Б. 45. (Бундан кейин: Нақийб. Ал-Мазҳаб ал-ҳанафий)