МУХАММАД ЮСУФ ФАОЛИЯТИНИ ЎРГАНИШГА ЗАМОНАВИЙ ЁНДОШУВ
Аннотация
Ҳар бир давлатнинг ривожланиши юксак маънавиятли ва интеллектуал салохиятли шахсни тарбиялашга боғлиқ. Шунинг учун ҳам юртимизда ўз Ватанига, халқига, давлатимизнинг бунёдкор ғояларига садоқат билан хизмат қиладиган, ўзининг мустақил фикрига эга бўлган ёш авлодни тарбиялаш давлат сиёсати даражасига олиб чиқилган.Бугунги кунда давлат таълим сиёсатининг устивор йўналишларидан бири ҳам айнан истедодли ва илмли ёшларни ҳар томонлама қўллаб қувватлашга қаратилган