СЕМАНТИКА ТАВСИФИ ВА ЛЕКСИК СЕМАНТИКАГА ОИД ТАДҚИҚОТЛАР
Keywords:
cемантика, тафаккур, семасиология, этимология, тушунча ифодаси, когнитив омилAbstract
Семантика лингвистик соҳа сифатида ўз тадқиқ объектига эга. Семантика ва унинг масалалари доирасида марказий ўринни тилнинг луғавий бирлиги эгаллайди. Бу эса семантиканинг бир қадар мураккаб жараёнлар таҳлилига алоқадорилигидан далолат беради. Чунки тилнинг луғавий бирлиги бўлган сўз, бир томондан, тушунча ифодаси сифатида қаралса, бошқа томондан эса грамматик, прагматик, когнитив омиллар билан алоқадордир. Лингвистик семантиканинг асосий вазифаларидан бири нолисоний воқеликнинг сўз маъносида қандай акс этаётганлиги ва ўзгараётганлигини аниқлашдан иборатдир. Семантика ва унинг масаласини белгилаш, сўзларнинг семантик структурасини баҳолашда лисоний ва нолисоний омилларга таяниш керак.