ФАРҒОНА БОТИҒИНИНГ НЕФТЬ ВА ГАЗГА ИСТИҚБОЛЛИЛИГИ
Keywords:
ботиқлик, нефтгаздорлик, газконденсат, кўтарилиш, мегасинклинал, ётқизиқлар, углеводород, нефть уюми, неоген, палеогенAbstract
Ушбу мақолада Ўзбекистон худудида, шу жумладан Фарғона ботиқлигида тарқалган нефть ва газ конлари ҳақида сўз юритилган. Нефтчи олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида газли, газ конденсатли, нефтъ ва газ конденсатли, нефтъ ва газли, нефтли конлар топилган. Уларнинг аксарияти палеоген даври ётқизиқлари билан, кейинги ўринда неоген ва бўр, қисман юра ва палеозой қатламлари билан боғлиқ. Бўр даври ётқизиқлари билан боғлиқ конлар асосан нефть ва газ конденцатли конлар ҳисобланади. Кейинги йилларда регионда бўр ётқизиқларида углеводород уюмларини аниқлаш бўйича излаш-қидириш ишлари олиб борилмоқда. Бўр ётқизиқлари қатламли сақлагичларни ҳосил қилган. Бўр ётқизиқлари сақлагичлари учун устки юзасида ётувчи гиллар қатлами қоплама сифатида хизмат қилади, сақлагичнинг қуйи қисмида эса гилли-карбонат жинслар ётади. Бу эса бўр даври ётқизиқларининг нефтъ ва газга истиқболли эканлигидан далолат беради.
References
Абдуллаев Г.С. Углеводородларнинг ишончли ресурс базаси – Ўзбекистон Республикасининг нефтъ ва газ саноатига хорижий инвестицияларни жалб етиш асоси.
Ўзбекистон нефтъ ва газ журнали. - Махсус сон. - 2013. - С. 53-61.
Абдуллаев Г.С., Богданов А.Н., Ивонина И.Е. Углеводород конларини қидириш соҳасида Ўзбекистон нефтъ ва газ саноатининг тарихи, ҳолати ва ривожланиш истиқболлари.
Ўзбекистон нефтъ ва газ журнали.-Махсус масала. - 2015. -С. 103-110.
Абдуллаев Г.С., Богданов А.Н., Эйделнант Н.К. Ўзбекистон Республикасининг нефтъ ва газ конлари. – Тошкент, 2019–820 б
Акрамхўжаев А.М., Сайдалиева М.С. Фарғона нефтъ ва газ ҳавзаси. - М .: "Недра" нашриёти, 1971. - 280 с
Бабаев А.Г. Фарғона бўр кесмасининг турлари ҳақида // ДАН ЎзССР. - 1950. - Но 12. - С. 11-14.
Габриельян А.М. Фарғона ботиқлигининг юқори бўр ва палеоген конларининг литологияси, палеогеографияси ва нефтъ-газга истиқболлилиги масалалари.-Тошкент: Фанлар академияси нашриёти ЎзССР, 1957. – 397 б.