МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР МАВЗУСИДАГИ КОНТЕНТЛАРНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ: САБАБ ВА САМАРАДОРЛИК

Authors

  • Нозима Воҳидова

Abstract

Ўзбек миллати дунё тамаддунига тамал тошини қўйган халқлардан бири саналади. Буюк адодларимизнинг закий ақл-заковати ила яратилган ва замонлар оша сайқалланиб, бизгача етиб келган бебаҳо ва ноёб миллий қадриятларимиз нафақат ёш авлод-у замондошларимизни, балки бутун башарни тинч-тотувликка, эзгуликка, садоқату вафога, меҳру оқибатга чорлайдиган жуда катта маънавий қудрат саналади. Бу исбот талаб қилмайдиган аксиомага ўхшайди. Чунки, бундай маънавият дурдоналари инсонни ҳаёт кенгликларида, турмуш йўлларида ўзлигини англаш ва муаммоларда ечим топишида ёрдам бериши, шубҳасиз... Бугун инсоният икки тоифада “юксак маънавий ва тарбияли кишилар” ва кейингиси “маънан қашшоқ ва саводсиз” намоён бўлади. Хўш, уларнинг ҳаёт майдонидаги ўрни қандай бўлади-ю, қилаётган ва қолдираётган амаллари нимадан иборат бўлади? Бугун бу саволга деярли ҳамма бир хил жавоб беради ва аниқлиги ҳеч кимда шубҳа уйғотмайди, аслида. Чунки давр ва замон – асрлар силсиласи буни исботлаб қўйди. Айнан шунинг учун ҳам маънавий қадриятларни тарғиб ва ташвиқ қилишга мажбурият ҳис қиламиз. “От изини той босади”, “Қуш уясида кўрганни қилади”, дейилганда, халқимиз худди шуни назарда тутганлиги айни ҳақиқатдир. Ҳаттоки, шундай улуғ қадриятларимиз борки, кундалик ҳаётда, ўзаро муносабатларда бўй-бастини кўрсатади ва миллат учун маънавий кўзгу вазифасини ўтайди.  Зотан, миллий қадриятларимиз – миллийлигимиз  рамзи ва ўзлигимиздир.

Downloads

Published

2024-05-26