ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРОРИЗМ БИЛАН БОҒЛИҚ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА ИЛҒОР ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ
Abstract
Бугунги кунда Яқин Шарқ мамлакатлари ёки қўшни Афғонистон мамлакатларида содир бўлаётган қонли урушлар, қирғинбаротларни кўриб хулоса чиқарган ҳолда яшашимиз, мана шу буюк заминимизни ҳар қандай ташқи кучлардан асрашга доимо тайёр туришимиз, тинч осойишта ҳаётимизнинг қадрига етиб яшашимиз лозимлигини кўрсатиб турибди. Фуқароларимизни, айниқса ёшлар ва вояга етмаганларни турли ёд ғоялар, тубан “Оммавий маданият хуружлари”дан асраш, айниқса уларнинг энг хавфлиси бўлган диний экстремистик ғоялардан асраш ўта муҳим долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.