"ТАСАВВУФ - БОРИ АХЛОКДУР..."
Аннотация
Тасаввуф инсониятни руҳий-маънавий покланишга даъват этувчи ғоялар сйлсиласи ўлароқ пайдо бўлиб, унинг намояндалари узок, асрлардан бери инсоният тамаддунига муносиб ҳисса қўшиб келмоқцалар. Кўплаб олим ва адиблар, давлат ва жамоат арбоблари ўзларини тасаввуф оламига дахлдор санаганлар, унинг покликка даъват этувчи ғояларини ўз илмий-бадиий фаолиятлари, халқ турмуш тарзига татбиқ этиш йўлида саъй этганлар. Бинобарин, буюк бобокалонимиз Соҳибқирон Амир Темурнинг Хожа Аҳмад Яссавий қабри устига муҳташам мақбара тиклаганликлари, ўз эзгу интилишларида машҳур тариқат пешволари Саййид Амир Кулол, Саййид Умар ҳамда Саййид Барака маслаҳатларига амал қилганликлари тарихдан яхши маълум.