ЕРЛАРНИ САҲРОЛАНИШИ - ЭКОЛОГИК МУАММО
Ключевые слова:
Орол, дегрессия, яйловлар, экология, деградация, гектар, арид, агроландшафт, мелиоратив, саҳроланиш, энергия.Аннотация
Орол ва Орол бўйи ҳудудида денгизнинг қуриган қисмида Оролқум номи билан юритилаётган майдони 5.0 млн. гектар атрофида бўлган туз ва қум аралаш саҳро пайдо бўлган. Ерда юзага келадиган бўронлар миллион тонналаб туз, чанг ва қумни юзлаб километрларга сочиб юбормоқда. Бу эса яйловлардан самарали фойдаланишга салбий таъсир ўтказмоқда. Яйловларда шўрланиш ва сахроланиш жараёнлари кучаймоқда, сув ва шамол эрозияси унумдор қатламни емирилишига олиб келмоқда. Бу эса яйловлар маҳсулдорлиги пасайишига олиб келмоқда. Буларнинг барчаси яйловлар деградациясини келтириб чиқарувчи омиллар бўлиб, соҳани жадал ривожланишига жиддий тўсқинлик қилаётганлини эътироф этиш ўринли.
Библиографические ссылки
Турапов И., Каримов М.У., Намозов Н. Саҳро чўл зонаси яйловлари тупроқларининг агрокимёвий хусусиятлари. Ўзбекистон аграр фани хабарномаси. 2 (52) Тошкент – 2013, б.17-20