АБУ ДОВУД РОҲИМАҲУЛЛОҲ ВА УНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИ

Authors

  • Нурбаев Ҳурмуҳаммад Холматжонович

Abstract

Имомнинг тўлиқ исм-шарифи Сулаймон ибн Ашъас ибн Исҳоқ ибн Башир ибн Шаддод ал-Аздий[1] ас-Сижистоний бўлиб, куняси Абу Довуддир. Имом Абу Довуд ҳижрий 202 (мелодий 817) йилда Сижистон минтақасида дунёга келган. Машҳур “Масобиҳ” китобининг соҳиби фақиҳ олим Бағдоднинг катта ҳофизларидан бўлган Абу Бакр Абдуллоҳ ҳам Абу Довуднинг ўғлидир. Абу Довуд раҳимаҳуллоҳ илмга муҳаббат қўйган ҳолда униб ўсдилар. Ёшликларидан ҳадисларни ёзиб боришни одат қилдилар. У зотнинг икки чўнтаги бўлиб, бири кенг иккинчиси тор эди. Унга: “Аллоҳ сизга раҳм қилсин, бу нима?” дейилганда, у зот: “Кенги китоблар учун, наригисига эҳтиёжимиз йўқ”, деб жавоб бердилар[2].

 

[1] Аздий деб насаби Азд ибн Ғавс ибн Набт ибн Молик ибн Зайд ибн Каҳлон ибн Сабаъ ибн Яшжуб ибн Яъруб ибн Қаҳтонга бориб тақалувчи кишига нисбатан айтилади.

[2] Тақийюддин ан-Надавий ал-Музоҳирий. Аъламул ал-муслимийн. – Дамашқ: “Дорул қалам” нашриёти, 1996.

References

Қуръони карим. Тошкент: “Hilol-Nashr” нашриёти, 2018.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Тафсири Ҳилол”. Тошкент: “Hilol-Nashr” нашриёти, 2016.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Ҳадис ва ҳаёт 1 жуз. Муқаддима”. Тошкент: “Hilol-Nashr” нашриёти, 2016.

Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий. “Жомеъ ас-Сунан”. Тошкент: “Мовароуннаҳр” нашриёти, 2017.

Раҳматуллоҳ қори Обидов. “Суннат, ҳадис ва муҳаддислар”. Тошкент: “Мовароуннаҳр” нашриёти, 2012.

Имом Аъзам Абу Ҳанифа. “Муснад”. Тошкент: “Мовароуннаҳр” нашриёти, 2014.

“Саҳиҳул Бухорий”. Тошкент: “Hilol-Nashr” нашриёти, 2014.

Имом Муслим. Саҳиҳул Муслим. Байрут “Дорул-Башоир ал-Исломия” нашриёти, 2006.

Сулаймон ибн Ашъас Абу Довуд. Сунани Абу Довуд. Байрут “Муассасатур-райён” нашриёти, 1998.

Муҳаммад ибн Абу Бакр Розий. Мухторус сиҳоҳ. Байрут: “Дорул-Башоир ал-Исломия” нашриёти, 2006.

Ал-мавсуъатул фиқҳийя ал-Қувайтийя. Кувайт: “Ат-турос” нашриёти, 2012.

Жалолиддин Суютий. Мирқотус-соуъд ила Сунани Аби Давуд. Байрут: “Дор Ибн Ҳазм” нашриёти, 2012.

Абулҳасан ас-Синдий. Фатҳул вадуд фий шарҳи Сунани Аби Давуд. Миср: “Мактабатул Лийна” нашриёти, 2010.

Тақийюддин ан-Надавий ал-Музоҳирий. Аъламул ал-муслимийн. Дамашқ: “Дорул қалам” нашриёти, 1996.

Downloads

Published

2024-02-22