ИСЛОМ ФИҚҲИ ҲАМДА ФАТВО ТУШУНЧАСИ

Authors

  • Халилов Шавкатжон Баҳром ўғли Ўзбекистон Халқаро Ислом Академияси Таянч Докторанти

Keywords:

фатво, ижтиҳод, истинбот, мужтаҳид, муаррих, муфассир, сийрат, фиқҳ, тафсир, ҳужжат, таъвил.

Abstract

Инсоният яратилибдики, бу дунёдаги кундалик эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, хоҳ дунёвий ва хоҳ диний бўлсин, турли-туман мақсадлари доирасида муаммоли вазиятларнинг ечимини ахтаришга ўз-ўзидан муҳтож бўлади. Аллоҳ таоло инсонни яратиб то унинг умри охирига қадар амалга оширадиган ишлари учун маълум шарт-шароитлар ва кўрсатмаларни ҳозирлаб қўйган. Зеро, ислом шариати ана шу кўрсатмаларни ўзида мужассам этган асосий мезон саналади. Мана шу мезон ўз доирасида Аллоҳнинг Каломи, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари, умматнинг ижмоси ва қиёсга суянган ҳолда инсонлар эҳтиёжида юзага келаётган ҳар қандай замонга доир масалаларга ечим бериб келмоқда. Шунинг учун ҳам исломий фанлар категорияси доирасида мана шундай масалалар билан шуғулланувчи алоҳида фан ажралиб чиқди. У фиқҳ фани бўлиб, турли масалалар ечими унга асосланадиган фатво соҳаси ҳам бевосита ушбу фанга чамбарчас боғлиқ саналади.

Downloads

Published

2022-09-01