ЧЕТ ТИЛИ ЎҚИТИШ ВА УНИНГ МЕТОДОЛОГИЯСИГА ОИД ТАВСИЯЛАР

Authors

  • Пулатова Шарифахон Собиржоновна Ўзбекистон давлат жахон тиллари университети Француз тили амалий фанлар кафедраси Катта укитувчиси

Keywords:

Ҳар бир фанда ўз тушунчалар йиғиндиси мавжуд. Чет тил ўқитиш методикасида қабул қилинган асосий тушунчалар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: таълим системаси, таълим методи, таълим принципи, таълим воситаси, методик усул.

Abstract

Чет тил муаллимлигини  мутахассис сифатида танлаганлар зиммасига ушбу тилни ўқитиш назариясидан мукаммал хабардор бўлишдек вазифа юкланади. Ўқитиш илмини методика фани ёритади. Педагогалар  мулоқотида тез-тез учраб турадиган “методика” атамасининг учта маъноси бор. Биринчиси, ўқув предметини билдиради , иккинчиси, таълимнинг методик усуллари йиғиндисини ва учинчиси, таълим назарияси ва махсус фанни ифодалайди. Бу жиҳатдан ушбу  илмий  мақолада  «методика» сўзининг учинчи терминологик маъноси   ҳакида фикр юритилади. Чет  тили ўқитиш методикаси, проф. Михаил Васильевич Ляховицкий таърифлашича, таълимнинг мақсадлари, мазмуни, воситалари, шунингдек, чет тил ёрдамида таълим-тарбия бериш усулларини тадқиқ  этувчи фандир. Методика фани асосан қуйидаги уч йирик мавзуни  ўргатади: чет тил ўргатишнинг назарий масалалари, нутқ фаолияти турларини ўргатиш ва чет тил ўргатишнинг ташкилий  масалалари.  Чет тилларни турли ўқув юртларида ёки муайян тилни ўргатиш методика назариясида фарқлаб қуйилган. Методикадаги асосий тушунчалар. Ушбу маколада айнан шу масалага аниклик киритиб утдик.

References

Ж.Жалолов Чет тили ўқитиш методикаси. Т., 1996

X. Сайназаров. Обучение лексике английского языка в старших классах узбекской школы. Канд. дисс. - Л.; 1982.

Т. К. Саттаров. Методическое содержание обучения активной грамматике английского языка в узбекской сред.школе. Канд. дисс .- М., 1989

1 Р. Н. Кремер. Обучение речевому синтаксическому навыку немецкого языка студентов национальных групп (на материале I курса языкового пуза). - Канд. дисс .- Л., 1987.

Э. Л. Штульман. Методический эксперимент в системе методов исследоиаиия. Воронеж: ВГУ, 1976.

Downloads

Published

2022-11-01